"Милан" Меньян ўрнига Грузиядан номзод топиб қўйди

Георгий Мамардашвили фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин. 

"Tuttosport" нашри хабарига кўра, "россонерилар" Майк Меньян билан янги шартнома борасида келиша олмаса, уни сотиши мумкин. Дарвозабон йилига 8 миллион евро маош олиш ниятида. Клуб унга Рафаэл Леаудан кўпроқ (7) маош тўлаб, бошқа футболчилар ўртасида низо келтириб чиқаришни истамаяпти. 

Меньян айни дамда 70-80 миллион еврога баҳоланмоқда. Агар "Милан" уни сотса, уни ўрнига грузиялик посбонни олиши мумкин. У 40-50 миллионга баҳоланяпти. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!