Миржалол Қосимов "Насаф"га учралган мағлубиятга изоҳ берди

Суперлига 6-туридан ўрин олган ОКМК – "Насаф" (3:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб зтди.

"Аввало ўйинга баҳони мухлислар беради. Аммо, ўйлашимча, қизиқарли ва мазмунли учрашув бўлди. "Насаф" тўп билан муомала, бир-бирини тушуниб ўйнаш борасида яхши шаклланган жамоа саналади. Беллашувдан аввал йигитларга қарши ҳужумларни ўтказиб юбормасликни таъкидлаган эдим. Икки, уч ва тўртинчи голда шу жиҳатда оқсадик. Ўйлайманки, баҳс мухлисларга ёқди. "Насаф" ҳақли ғалабага эришди. Мени қувонтирган жиҳат эса 1:4 ҳолатидан ўйинга қайта олдик. Мухлислардан бугунги мағлубият учун узр сўрайман.

"Насаф"нинг "Андижон"га қарши баҳсларини ҳам, ундан олдингиларини ҳам ўрганиб чиққан эдик. Рақиб 2-3 узатма билан хавфли вазият ярата оладиган жамоа саналади. Тўхтахўжаевнинг жароҳати бор эди. Шу сабабли ярим ҳимоячиларнинг хизматларидан фойдаландик.

Жамоамизда авлодлар алмашинуви кетмоқда. ОКМК раҳбари Абдулла Хурсановга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Клуб академияси устида ишлар кетмоқда. Айнан ўз академиямимздан 50 фоиз футболчиларни етиштира олсак, пойдеворимиз бақувват бўлади. Бу осон иш эмас. Академиямизни ишга тушира олсак, маҳаллий ёшларга ҳам имконият кўпроқ туғилади. Бундан ташқари, ўнга яқин футболчи таркибда янги келиб қўшилишди. Таркибни тўлиқ ёшартириб юбориш ҳам унчалик тўғри бўлмайди. Бунга бироз вақт керак", - деди Миржалол Қўшоқович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Sport2122
08/05/2024 11:56
Косимов уйинни келишиш буйича чемпион.
&
Сафаров Кахрамонжон
08/05/2024 08:50
Курук сафсата