Моуриньо “Евро-2024” қайси терма жамоа ғолиб чиқишини айтди

Таниқли мураббий Жозе Моуриньо ёзда Германияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида ғолиблик учун курашадиган терма жамоалар номига ойдинлик киритди.

- Португалия, Франция ва Англия. Ҳа, баъзан сюрпризлар ҳам бўлиб туради. Терма жамоалар ўйинчиларининг сифати ва сонидан келиб чиқиб, Португалия терма жамоаси мусобақада ғолиб чиқиш боради, - деди Жозе Моуриньо.

Германиянинг энг йирик ареналари мезбонлик қиладиган қитъанинг энг нуфузли мусобақаси 14 июндан 14 июлга қадар давом этади.

Португалиялик мутахассиснинг ўзи “Рома”жан истеъфога чиқарилганидан кейин вақтинча ишсиз юрибди. Моуриньо яқин келажакда Бундеслигада ишлаши мумкинлиги айтилмоқда.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию