Муҳсин Низомиддинов: "Футболда шунақа, базан яхши ўйнаб ҳам ютқазасиз"

Про лиганинг 7-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсинжон Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Барчани "Хотира ва қадрлаш куни" билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, 30-40 дақиқа ўйнадик, ундан уёғига футбол ўйнамадик.

Умумий ўйин ҳақида гапирдим. Биринчи бўлимда яхши футбол бўлди. Иккинчи бўлимда "Шўртан" ҳам натижа учун ўйнади.  Учрашув давомида тўхталишлар жуда кўпайиб кетди.

- "Шўртан" деярли 40 дақиқа давомида 1 киши кам ўйнади. Бир кишилик устунликка эга бўлиб ҳам жамоангиз гол ура олмаганига сабаб нима?

- Биринчи бўлимда яхши футбол бўлди. Бизда голли вазиятлар юзага келди, фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолди ва чуқур ҳимоявий услубга ўтди. Бундан ташқари, мезбонлар ўйиннинг қолган қисмида вақт чўзишга кўпроқ этибор қаратишди.

- Олдинда "Бухоро" ва "Хоразм"га қарши ўйинлар кутиб турибди. Бугунги натижа ушбу ўйинлар олдидан ортиқча босимни келтириб чиқармайдими?

- Футболда шунақа, базан яхши ўйнаб ҳам ютқазасиз. Қўлимизни туширмаймиз, ҳар бир ўйинга жиддий ва асосий мақсадни кўзлаган ҳолда тайёрланишда давом этамиз. Узоқ йўл босиб келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлислардан узр сўрайман", - деди Низомиддинов.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию