Муроджон Аҳмадалиев WBА рейтингида 1-ўринга кўтарилди, ўзбекистонлик боксчилар ўринлари билан танишинг

Профессионал бокс таянч ташкилотларидан бири бўлган Жаҳон бокс ассоциацияси (WBА) август ойи якунига кўра янгиланган рейтингини эълон қилди. Ўзбек боксчилари қуйидаги ўринларда қайд этилган:

Супер ўрта вазн (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдаги 6-ўриндан 1 поғона пастлади ва 7-ўринга жойлаштирилди,

Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 1-ўрин,

Ярим ўрта вазн (66,6): Шаҳрам Ғиёсов 2-ўрин, 

Супер енгил вазн (63,5 кг): Ботир Аҳмедов ўтган ойдаги 4-ўриндан 6-ўринга тушди,

Ярим енгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 1-ўрин,

Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 2-ўриндан 1-ўринга кўтарилди,

Минимум вазнда (47,6 кг) қайд этилган Ҳасанбой Дўсматов 2-ўринда.

Comments

You must be logged in to commet!