Нажмиддин Қосимхожиев "Combaxx Asian Open Taekwondo Championships" мусобақаси икки карра чемпионига айланди

Шу кунларда Покистоннинг Исломобод шаҳрида V "Combaxx Asian Open Taekwondo Championships" нуфузли мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси, мусобақанинг кёруги йўналишида ўтказилган илк баҳсларда миллий терма жамоамиз аъзоси Нажмиддин Қосимхожиев -74 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этди ва барча рақибларидан устун келган ҳолда, турнир чемпионига айланди.

Аҳамиятлиси, мазкур ғалабаси орқали Нажмиддин ушбу нуфузли мусобақанинг икки карра чемпионига айланди.

Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!