"Навбаҳор" 17 йил деганда ниҳоят уддалади!

Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйини якунига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Наманган клуби сафида голларга Жамшид Искандеров (дубль) муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона голи Шаҳзод Азмиддинов номига қайд этилди. 

Ушбу ғалаба орқали "Навбаҳор" 2005 йилдан кейин илк бор ярим финал йўлланмасига эга чиқди. Ўша мавсум чорак финалда "лочинлар" "Локомотив"ни икки ўйин натижасига кўра 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа ярим финалига йўл олган эди. 

Шу тариқа, Наманган клуби 17 йил деганда ниҳоят ушбу босқичга чиқди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Muhiddin
03/09/2022 22:28
Гап йўқ
Шухрат Хусаинов
03/09/2022 10:16
Пенальти Билан амаллади пидрла
&
03/09/2022 22:27
Пахтакор футбол ўйнашни хам ўргансинда. Жарима майдончасида валейбол ўйнаб, кураш тушгандан кейин пеналти бериладида