Навоий вилоятида ҳам “Save Aral-2022” оммавий югуриш марафони ўтказилди

Хабарингиз бор, сўнгги вақтларда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда иқтидорли ёшларни саралаб олиш мақсадида республикамиз бўйлаб оммавий югуриш марафонлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, бугун Навоий вилоятининг Нурота туманида Спортни ривожлантириш вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Ёшлар ишлари агентлиги ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Save Aral-2022” халқаро марафони ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси кубоги учун оммавий югуриш марафони ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Марафонда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 2 минг нафардан зиёд иштирокчилар 3 км масофани босиб ўтишди. Мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчилар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар, диплом ва ташаккурномалар билан тақдирланишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!