Оғир атлетика. Бугун 2 нафар вакилимиз жаҳон чемпионатида иштирок этади

Бугун оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунги баҳслари бўлиб ўтади.

Бугунги дастурда эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида Муҳаммадқодир Тоштемиров ҳамда -89 кг вазн тоифасида Сарварбек Зафаржонов супачага кўтарилади.

Сарварбек Зафаржонов иштирокидаги беллашув Тошкент вақти билан соат 16:00 да, Муҳаммадқодир Тоштемиров иштирокидаги беллашув эса 18:30 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!