Оғир атлетика. Бугун Адҳамжон Эргашев ва Жамила Панфиловага мухлислик қиламиз!

Хабар берганимиздек, шу кунларда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Биз учун аҳамиятлиси, бугун эркаклар ўртасида -61 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Адҳамжон Эргашев ҳамда аёллар ўртасида -55 кг вазн тоифасида Жамила Панфилова ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Адҳамжон Эргашевнинг иштироки Тошкент вақти билан соат 18:30 да, Жамила Панфилова қатнашадиган баҳслар эса 21:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!