Оғир атлетика. Бугун катталар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги старт олади

Бугун Чирчиқда оғир атлетика бўйича катталар ва ёшлар (U20) ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди.

29 октябрга қадар давом этадиган мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 200 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун беллашади.

Бу йилги кубок баҳсларининг иштирокчилари рўйхатида Руслан Нурудинов, Рустам Жангабаев, Достон Ёқубов, Сарвар Зафаржонов, Суннатилла Ўсаров, Қурбонмурод Намозов, Нигора Абдуллаева, Турсуной Жабборова каби терма жамоа етакчиларининг номларини учратиш мумкин.

Мазкур турнир мураббийлар штаби учун асосий терма жамоага номзод захира таркибини кўздан кечириб олиш, вилоятлардаги иқтидорли ёшларни селекция қилиш имконини тақдим этади.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!