Оғир атлетика. Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпионатида иштирок этадиган таркиби эълон қилинди

 
Хабарингиз бор, 2-10 февраль кунлари Тошкент оғир атлетика бўйича навбатдаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Париж-2024 Олимпиадаси учун йирик рейтинг очколарини тақдим этадиган ушбу турнирда қитъамизнинг энг сара спортчилари ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мазкур чемпионатда иштирок этадиган спортчиларимиз номини эълон қилди.
 
Унда 15 ёшли иқтидорли ёш атлетлардан тортиб, Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев каби Олимпиада чемпионларининг номларини ҳам учратиш мумкин. Тўлиқ таркиб қуйидагича:
 
Эркаклар: -61 кг: Адҳамжон Эргашев -67 кг: Диёрбек Рўзметов -67 кг: Ҳусинбой Матрасулов -73 кг: Достон Ёқубов -73 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров -89 кг: Сарварбек Зафаржонов -89 кг: Нурсултан Эсбергенов -96 кг: Суннатилла Ўсаров -102 кг: Акбар Жўраев -102 кг: Руслан Нурудинов -109 кг: Шарофиддин Амриддинов +109 кг: Рустам Жангабоев
 
Аёллар: -45 кг: Муниса Одилова -49 кг: Жамила Панфилова -59 кг: Нигора Абдуллаева -59 кг: Людмила Элефтериади -64 кг: Шаҳноза Жабборова -64 кг: Озода Ҳожиева -71 кг: Машҳура Рустамова -81 кг: Ригина Адашбаева -87 кг: Нигора Сувонова +87 кг: Турсуной Жабборова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!