Оксана Чусовитина жаҳон кубоги финал босқичига йўл олди

Мусобақада иштирок этаётган ҳамюртимиз Оксана Чусовитина ўзи севган таяниб сакраш дастурида квалификациядан муваффақиятли ўта олди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Вакиламизнинг чиқишини ҳакамлар 14,166 балл билан баҳоладилар. Мусобақанинг ушбу йўналиши бўйича финал баҳслари эртага бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, жаҳон кубогининг ушбу босқичи Токио Олимпиадасига лицензия бериши билан янада аҳамиятли. Бўлажак беллашувда юртдошимизга омад тилаб қоламиз.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию