Орадан 5 йил ўтиб, "Насаф" ва "Локомотив" яна Ўзбекистон кубогида дуч келмоқда. Статистика қандай?

Бугун Ўзбекистон кубоги чорак финал баҳслари доирасидаги яна бир марказий учрашув бўлиб ўтади. "Насаф" Қаршида Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилади. Шу боис, мазкур жамоаларнинг кубок учрашувларидани статистикаси билан таништиришга қарор қилдик.

Ушбу жамоалар шу пайтгача Ўзбекистон кубогида  5 марта тўқнаш келишган. 3 ғалаба "Локомотив" ҳисобига ёзилган бўлса, 2 марта "Насаф"нинг қўли баланд келган. Тўплар фарқи - 5:4 "темирйўлчилар" фойдасига.

Ўзаро ўйинларда қайд этилган натижалар:

2015-йил, ярим финал

"Насаф" - "Локомотив" 2:0 
"Локомотив" - "Насаф" 1:0

2016-йил, финал

"Локомотив - "Насаф" 1:0 

2017-йил, ярим финал

"Локомотив" - "Насаф" 3:1
"Насаф" - "Локомотив" 1:0

Орадан 5 йил ўтиб, "Насаф" ва "Локомотив" яна Ўзбекистон Кубогида дуч келмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию