Осиё ўйинлари. Саудия Арабистони қийинчиликсиз ғалаба қозонди, чорак финалдаги рақиб - Ўзбекистон!

Осиё ўйинлари нимчорак финал босқичидан ўрин олган Ҳиндистон - Саудия Арабистони ўйини ўз ниҳоясига етди. Унда саудияликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. 

Голларнинг иккаласига ҳам Муҳаммад Маран муаллифлик қилди. У 51 ва 57-дақиқаларда ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Шу тариқа, Саудия Арабистони чорак финалга йўл олди. Ушбу босқичда улар ҳамюртларимиз Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув 1 октябрь санасида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
jamolidin
28/09/2023 21:22
bita golni urib olib wunaqangi uyin chuziw kerak arablarni uzlari ham bu nimasi deb yuborsin
ХОЛМУРОДОВ АМИР
28/09/2023 20:08
Арабларга карши тактик уйнашимиз керак асаблари дош бера олмайди.
ХОЛМУРОДОВ АМИР
28/09/2023 20:06
Рухан тайерлаш керак болалар Хитой хавосига тулик мослашиб кетмаяпти.
&
ал хилол
28/09/2023 19:35
Хар кандай ракибдан куркмаслик керак,олдиндан вахима килма
&
Akangman
28/09/2023 18:36
Yutadi Oʻzbekiston olgʻa
&
Бахромжон Турсунов
28/09/2023 18:30
Устозлар байрамига совға қилишади Иншааллох.