От изини той босар...

  • 8 ноября, 2020, 19:59
  • 0
  • Бокс

Лазизбек Зокиров ҳақида бокс ишқибозлари жуда яхши билса керак. Ўзбек бокси афсоналаридан бири "Таиланд Қироли кубоги" ( 1997 йил) ва жаҳон кубогида олтин (1998 йил), Банкокдаги Осиё ўйинларида бронза (1998 йил) медалларини қўлга киритган. 4 карра Ўзбекистон чемпиони, "Ўзбекистон Ифтихори" фахрий унвони соҳиби, ҳозирда мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда.

Ушбу инсон ўзбек бокси ривожи учун улкан ҳисса қўшган ва ҳамон ёш авлодни тарбиялашда жонбозлик кўрсатиб келмоқда. Бугун ушбу инсонга издош сифатида ўз фарзандларини ҳам эътироф этиш лозим.

Ўғли Жаҳонгир Зокиров 2003 йил таваллуд топган. +80кг вазнда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони, Осиё чемпиони, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби. Жаҳонгир ҳали ёш бўлишига қарамай, катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаларида ҳам муносиб иштирок этди ва кумуш медал совриндори бўлди.

Лазиз Зокировнинг қизи Aзиза Зокирова эса, -63 кг вазнда ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон ва Осиё чемпиони ҳисобланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию