Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "Локомотив"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасидаги сўнгги беллашув ҳам якунига етди. Қаршида бўлиб ўтган "Насаф" - "Локомотив" учрашуви тақдирини ягона го ҳал қилди - 1:0.

Ўйиннинг 17-дақиқасида Марко Станоевичнинг бурчакдан ошириб берган узатмасини Ҳусниддин Алиқулов бош билан зарба йўллаб, "темирйўлчилар" дарвозасини ишғол қилди. Мазкур ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди ва "Насаф" ярим финал йўлланмасига эга чиқди. "Локомотив" эса кубокдаги юришини чорак финалда якунлади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Турсунов Рамазон
03/09/2022 22:38
Мана хакикат Диер куриб куй.Асим булганда Лакаматив ютарди.хакикат синмайди.