Ўзбекистонлик спортчилар Ханчжоу-2022да нечта медаль жамғаришди?

Хитойда бўлиб ўтаётган XIX ёзги Осиё ўйинлари Ўзбекистон спорт делегацияси учун якунланди.

Унда терма жамоамиз 71 та медаль жамғарди. Шулардан 22 таси олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза медали.

Медаллар жамғариш бўйича терма жамоамиз Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан сўнг ҳозирча, 5-ўринда бормоқда. Бу орқали Ўзбекистон делегацияси учун медаллар сони ва сифати бўйича Осиё ўйинлари тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.

Шу пайтгача Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларида қайд этган энг яхши натижаси 2018 йили Индонезияда ўтказилган мусобақада қўлга киритилганди. Ўшанда делегациямиз 20 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза, жами 69 та медалга сазовор бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Jasur Ibragimov
08/10/2023 11:07
Qozogizton 78 ta biz 71 ta medal oldik.qozoqlarni axolisi bizdan kupmi?
7777777 Фархад
09/10/2023 15:42
Олдин медал бир дона куп булса хам уша команда ОЛДИНДА булади 1 один 100 кумушданда юкори туради.