Панкратион бўйича супер Гран-При ёхуд юртимизнинг энг кучли клуби аниқланади! (Видео)

Ўзбекистон панкратион ва грепплинг ассоциацияси ва Про лига томонидан 25-26 декабрь кунлари панкратионнинг профессионал йўналишида Яккасарой ҳоким кубоги учун Гран-При ташкил қилинмоқда.

Гран-При клублар ўртасида бўлиб, унда 62, 71, 84, 92, +100 вазн тоифасида жамоавий беллашувлар ўтказилади. 8 та клуб ғолиблик учун баҳс юритади. 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган клублар пул мукофотларини қўлга киритади. Ушбу турнирда юртимизнинг энг кўзга кўринган 8 та клуби иштирок этади. Баҳслар "Алпомиш" муз саройида бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!