Пара велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Жаҳон кубогига йўл олди

11-20 май кунлари Италиянинг Миниаго шаҳрида пара велоспорт бўйича Жаҳон кубогининг 3-босқичи бўлиб ўтади.

Бугун мазкур мусобақада иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Италияга жўнаб кетишди. 

Жаҳон кубогида қуйидаги спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилиши режалаштирилган:

Азиз Отахўжаев
Азимбек Абдуллаев
Ғолиббек Мирзаёров
Боймурод Явкочев
Бунёд Хайтмахаммадов
Фотима Соипова
Фотима Хайдарова
Одина Хамдамова

Маълумот учун, Ўзбекистон пара велоспорт терма жамоаси жамоавий баҳсларда Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган.

Бахтиёр Тоштемиров.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию