Паралимпия ўйинларига лицензия қўлга киритган пара каноэчиларимиз юртимизга қайтиб келишди

23-27 август кунлари Германиянинг Дуйсбург шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган пара каноэчиларимиз юртимизга қайтиб келишди.

Уларни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, кенг спорт жамоатчилиги, оила аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари тантанали кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Жаҳон чемпионатида 2 нафар вакилмиз Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!