Польша етакчиси Европа чемпионатидан кейин терма жамоадаги фаолиятига якун ясашга қарор қилди

"Ювентус" клуби ва Польша терма жамоаси посбони Войцех Шченсни термадаги фаолиятига "Евро-2024"дан сўнг якун ясайди. Бу ҳақда футболчининг ўзи маълумот берди. 

"Ҳа, тугатиш вақти келди. Оилам ҳам қароримни ҳурмат қилишди, улар менинг келгуси режаларим ҳақида билишади. 

Бошқаларга имкон берилгани маъқул. Олдинда Европа чемпионати ва ундан сўнг бутун бошли Жаҳон чемпионати саралаш босқчичи кутиб турибди. Мундиалда қатнаша олмас эканман, саралашда иштирок этганимдан маъно йўқ", - деди польшалик дарвозабон. 

Эслатиб ўтамиз, Войцех Польша терма жамоасида 2009 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. У 81 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 77 гол ўтказиб юборди. Шунингдек, 34 баҳсда Шченсни қуруқ ўйин ўтказишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!