Португалиялик ярим ҳимоячи ПСЖга қайтадиган бўлди

Мавсум бошида ПСЖдан 15 миллион еврога сотиб олиш имконияти билан ижарага олинган Ренату Санчеш "Рома" томонидан қўйиб юбориладиган бўлди, дея маълум қилмоқда Инсайдер Фабрицио Романо. 

Журналистнинг сўзларига кўра, римликлар ярим ҳимоячини харид қилиш нияти йўқ. Шунингдек, Франция клубига ҳам уни яна сотувга қўяди. 

Бир пайтлар иқтидорли ҳисобланган Санчешнинг сўнгги йилларда жароҳатлар сабаб фаолияти ортга қараб кетмоқда. Футболчи "Рома"нинг ўзида 6 марта сафдан чиқди, яъни у 22 та ўйинда жамоасига ёрдам бера олмади. 12 марта майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди. 

Ренатунинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача тузилган. У 2022 йили "Лилль"дан 15 миллион евро эвазига сотиб олинганди. 

Comments

You must be logged in to commet!