ПСЖ вакиллари Хвичанинг агенти билан музокараларга киришди

"Наполи" футболчиси Хвича Кварацхелия фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Sports" нашри хабар берди. 

Манбага кўра, грузиялик ҳужумкор ярим ҳимоячининг агенти билан ПСЖ вакиллари музокараларга киришган. Катта эҳтимол билан ёзда ушбу трансфер амалга ошади. Аммо ҳозирча томонлар ўртасида расмий келишув мавэуж эмас. 

Эслатиб ўтамиз, Кварацхелия жорий мавсум А Сериянинг 31 ўйинида 10 гол ва 6 ассист муаллифи бўлди. Унинг "Трансфермаркт" порталидаги нархи 80 миллион еврони ташкил этади. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию