Расман! Асрор Алиқулов "Қизилқум"ни тарк этди. Ўрнига ким бош мураббий бўлганини биласизми?

"Қизилқум" клубида кутилган ўзгариш амалга ошди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати шундай хабар қилади:

"Хабарингиз бор, жорий мавсумни жамоамиз қашқадарёлик мутахассис Асрор Алиқулов бошчилигида бошлаган эди.

Бош мураббийнинг аризасига кўра, Асрор Алиқулов билан тузилган шартнома бекор қилинди. “Қизилқум” клуби Асрор Чориевичга миннатдорчилик билдиради ва кейинги фаолиятига омад тилайди.

Навоийлик мухлисларига яхши таниш бўлган туркманистонлик мутахассис Тачмурад Агамурадов жамоа бош мураббий вазифаси бажарувчиси этиб тайинланди", - дейилади клуб баёнотида.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию