Расман! Ҳабиб Нурмагомедов UFC 280 турнирида яна битта мусулмон жангчисига секундантлик қилади

  • 1 октябрь, 2022, 20:41
  • 0
  • MMA

UFC‘нинг ярим ўрта вазн тоифасида 5-ўринни қайд этиб турган Билол Муҳаммаднинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида сал олдинроқ Ҳабиб Нурмагомедов ҳам кўриниш берган эди.

Ўша пайтдаёқ Билол Khabib Team билан бирга Шон Брэдига қарши жангга тайёрланаётгани аниқ бўлган эди. Эндиликда, жангчининг ўзи Sportskeeda нашрига берган интервьюда маълум бўлишича, Ҳабиб турнир давомида унинг бурчагида кўрсатмалари билан ўртоқлашади:

"Биз билан энди буюк Ҳабиб ҳам бирга бўлади. Учинчи секундант сифатида. Бу жудаям қувончли хабар. Ақлим озишни бошламоқда!",-деди Муҳаммад.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!