"Реал" Кроосга ўринбосар топди

Мадриднинг "Реал" клуби яқин келажак учун трансферлар режасини тузмоқда. "Sport Bild" нашрининг хабарига кўра, "қаймоқранглилар" диққатини Леверкузеннинг "Байер" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Флориан Вирцга қаратган.

"Қироллик клуби" 21 ёшли футболчини Тони Кроосга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Тони жорий мавсум Мадридда қолади ва катта эҳтимол келаси йили жамоани тарк этади. "Реал" Вирц трансферини 2025 йилнинг ёзида амалга оширмоқчи. Флорианга Мадрид грандидан ташқари, "Манчестер Сити", "Арсенал" ва "Бавария" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Нуфузли "Transfermarkt" портали леверкузенклар аъзосини 110 миллион еврога баҳоламоқда. 2023/2024 йилги мавсумда Флориан барча мусобақаларни ҳисоблаганда 45 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва шериклари учун 19 та голли узатмани амалга оширди.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию