Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида имтиҳонлар юқори савияда ташкил этилди (ФОТО)

Аввал хабар берганимиздек, 16-17 сентябрь кунлари Республикамизнинг барча худудларидаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида паралимпия йўналиши бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ташкил этилди.

Таъкидлаш керакки, ушбу имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар Олимпия ва паралимпия заҳиралари коллежининг пара енгил атлетика, пара дзюдо, пара сузиш, пара велоспорт, пара академик эшкак эшиш, пара пауэрлифтинг ва пара таэквондо спорт турлари бўйича 1-курс талабасига айланади.

Бугун Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ҳам ўқувчиларни қабул қилиш бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар мезонлари асосида ташкил этилди. Ушбу марказ пара дзюдо, пара таэквондо ҳамда пара енгил атлетика спорт турлари бўйича жами 15 нафар ўқувчини қабул қилиши режалаштирилган. Марказда бўлиб ўтган имтиҳон жараёнлари юқори савияда ташкил этилганини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда марказ раҳбарияти, спортимиз фахрийлари, машҳур паралимпия спортчилари, ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!