Шахмат. Нодирбек Абдусатторов янгиланган рейтингда Магнус Карлсен ва Ян Непомняшийни ортда қолдирди

Халқаро шахмат федерацияси февраль ойи якуни бўйича янгиланган рейтингни эълон қилди. Рейтингда АҚШ вакили Уэсли Со 30,80 очко билан етакчиликка эришган бўлса, Нидерландия вакили Аниш Гири 29,03 очко билан 2-ўриндан жой олди. Левон Аронян 26,35 очко жамғарган ҳолда кучли учликни якунлади.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги берган хабарга кўра, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов эришган натижалари асосида 22,28 очко билан 4-ўринни банд этди. Маҳоратли шахматчимиздан кейинги поғоналардан Магнус Карлсен, Гукеш, Ян Непомняший, Александр Донченко каби гроссмейстерлар жой олишган.

Жавоҳир Синдоров янгиланган рейтингда 89 нафар кучлилар орасида 12-қаторда қайд этилди.

Халқаро шахмат федерацияси томонидан жорий этилган мазкур рейтинг ўринлари 2024-йили ўтказиладиган жаҳон чемпионатида қатнашадиган энг кучли иштирокчиларни аниқлашни назарда тутади, дейилади ФИДЕ хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!