“Шахтёр” директори Срна Мудрик трансфери бўйича музокаралар учун Лондонга келди.

“Шахтёр” директори Дарихо Срна Михайло Мудрик трансфери бўйича музокаралар ўтказиш учун Лондонга келди. У “Челси” – “Манчестер Сити” ўйинида кўриниш бериши кутилмоқда.

Фабрицио Романо хабар беришича, кейинги кунларда “аристократлар” билан Мудрик борасида мухокамалар бўлади. “Арсенал” эса Украина клуби билан тўғридан-тўғри алоқада бўлиб турибди.

Маълум бўлишича, “Шахтёр” вингерни “Манчестер Юнайтед” футболчиси Антонидан кучлироқ деб ҳисоблайди. Бу уларнинг вингерни катта пулга қўйиб юбориши мумкинлигини англатади.

Comments

You must be logged in to commet!