Шнайдерлин Машарипов билан бир чемпионатда ўйнайдиган бўлди

“Саутгемптон”, “Манчестер Юнайтед” ва Франция терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Морган Шнайдерлин фаолиятини Греция чемпионатида давом эттиради. 33 ёшли ярим ҳимоячи эркин агент сифатида "Кифиссия" клуби футболчисига айланди.

“Кифисия” Греция чемпионати аутсайдерларидан бири бўлиб, олти турдан сўнг бор-йўғи беш очко жамғариб, турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!