Шомуродов голи билан жамоадошини рекордчига айлантирди

А Сериянинг 32-турида Элдор Шомуродов “Интер” дарвозасини ишғол қилган вазиятда легионеримизга тўпни жамоадоши Зито Лувумбо ташлаб берди.

Шомуродовнинг зарбаси дарвоза тўридан жой олди ва анголалик ҳужумчи гол ассистентига айланди.

Голли пас Зито Лувумбо учун муҳим бўлиб чиқди. Статистикага ихтисослашган OPTA платформаси тарқатган маълумотга кўра, 22 ёшли Лувумбо А Серияда камида бешта голли пас узатган энг ёш футболчига айланди.

Зито Лувумбонинг ҳисобида жорий мавсумнинг 25 та учрашувида рақиблар дарвозасига урилган тўтта гол ҳам бор.

Элдор Шомуродов эса, 17 та учрашувда учта гол ва учта ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!