Шомуродовдан эҳтиёт бўлинг! (фото)

А Серия қизғин паллага кирди. Гарчи “Интер” чемпионликни деярли нақд қилган бўлса-да, Чемпионлар лигасининг қолган йўлланмалари учун кураш жиддий кечмоқда.

Айниқса, юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиш учун кечаётган рақобат кўплаб мухлису мутахассислар эътиборини тортмоқда. Жами саккизта жамоа қуйи лигага тушиб кетиш хавфидан қутилиб қолишга ҳаракат қиляпти.

Чемпионатнинг катта қисмида хавфли ҳудудда борган “Кальяри” ниҳоят юқорига кўтарила бошлади. Клаудио Раньери шогирдлари сўнгги саккизта учрашувдан фақат биттасида мағлубиятга учратди, қолган ўйинларнинг учтасини ўз фойдасига ҳал қилди, тўрттасида дуранг натижа қайд этди.

Эътиборлиси, сардинияликлар амалдаги чемпион “Наполи”,  жорий мавсум пешқадами “Интер”дан биттадан очко олди, Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган “Аталанта”ни мағлуб этишни уддалади.

“Каляьри”нинг сўнгги беллашувлардаги муваффақиятларида Элдор Шомуродовнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Легионеримиз сўнгги бешта ўйинда тўртта самарали ҳаракатни амалга ошириб, учта гол ва битта ассист муаллифи бўлди.

28 ёшли ўзбек ҳужумчисининг “Интер” дарвозасини ишғол қилгани “Кальяри” футболчиларининг “Сан-Сиро”дан бир очко билан қайтишига асос бўлди.

Энди Клаудио Раньери шогирдларини “Ювентус”га қарши учрашув кутиб турибди. Италия футболини ёритаётган L'Unione Sarda нашри биринчи саҳифасидан жой берилган “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” сарлавҳали асосий мақолада бўлажак баҳс олдидан туринликларни “Кальяри” вакиллари – Элдор Шомуродов ва Николас Виоладан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Манбада Шомуродов ва Виоланинг голлари “Кальяри”нинг “Интер” майдонида бир очко олиб қайтигшига хизмат қилгани, бу очко Клаудио Раньери шогирдлари учун жуда муҳим ҳисобланиб, сардинияликларни хавфли ҳудуддан 4 очкога узоқлаштиргани ва айни пайтда жамоа “Ювентус” билан бўладиган тўқнашувга жиддий тайёргарлик кўраётани ҳақида маълумотлар келтирилган.

Дарҳақиқат, аксарият мутахассислар “Кальяри” мураббийлар штаби “Ювентус”га қарши бўладиган учрашувда ҳам бошланғич таркибда Элдор Шомуродовга имкон беришини таъкидламоқда.

“Кальяри” ва “Ювентус” ўртасидаги ўйин 19 апрель куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Бунақаси бўлмаган: Файзуллаев бешта ҳужумчи бор таркибга кирди!

Шомуродов “Интер”ни ҳам “қурбонлар” қаторига қўшди...

Файзуллаев кучли лигага кетади!

Машарипов чемпион бўладими ёки Ўрунов?

Ҳусанов ғалабани таъминлади, унга тўқнаш келганлар деворга урилгандек бўлди!

Ҳусанов энг зўрлар қаторида “Golden Boy – 2024” совринига даъвогар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!