Шу одам кетса, Азар “Реал”да қолади

“Реал”да ишлари юришмай қолган Эден Азар жамоадан кетишга мажбур бўлаётган эди. Бироқ, вазият ўзгариши мумкин.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, клуб раҳбарияти бош мураббий Карло Анчелоттини истеъфога чиқарадиган бўлган бельгиялик ҳужумкор футболчи Мадридда қолади.

Азар Анчелотти ўрнига келадиган ҳар қандай мураббий ўзига етарли даражада имкон беришига ишонмоқда.

Шунга қарамай, клуб раҳбарияти ёзда Азарни трансфер қилиш фикридан қайтгани йўқ. Жден “Реал” тарихидаги энг қиммат футболчи ҳисобланади. “Қироллик клуби”ни 2019 йили “Челси”дан 115 миллион еврога трансфер қилган.

Англия Премьер-лигасининг энг зўр ҳужумкор футболчиларидан бўлган Азар мадридликлар сафида атиги еттита тўп киритган холос.

Comments

You must be logged in to commet!