"Сўғдиёна" футболчиси жароҳат олди

Шоҳрух Абдураҳмонов Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Пахтакор"га қарши учрашувда жароҳат олди. У жамоанинг етакчи ва муҳим футболчиларидан бири. Шу пайтгача Суперлига доирасида 5 та ўйин отказиб 4 гол билан тўпурарлар жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Бундан ташқари, 2024 йилги мавсумда барча ички мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда Шоҳрух Абдураҳмонов гол+пас тизимида етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни эса фақат гол ураётган Табатадзе ва фақат голли узатма бераётган Абдуманнонов эгаллаб турибди.

Маълумот учун, 25 ёшли футболчи "Бунёдкор"дан Жиззах клубига келиб қўшилган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию