Сўнгги турларнинг икки омадсизи ўртасидаги қарама-қаршилигида устунлик ким томонда ёхуд "Насаф" бугун "Локомотив"ни қабул қилади

Бугун Суперлига 17-туридан ўрин олган "Насаф" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтади. Бу Сервер Жепаровнинг "Локомотив" бош мураббийи сифатидаги илк ўйини бўлади.

Турнир жадвалида "Насаф" 31 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 27-9. "Локомотив" эса 17 очко билан 10-поғонада боряпти. "Локо"да тўплар нисбати 13-21.

Бу "Насаф"нинг ўз майдонидаги 8-ўйини бўлади. Бунгача бўлиб ўтган 7та беллашувда қаршиликлар 2 бор ғалаба қозониб, 4 марта дуранг ўйнаган ҳамда битта ўйинда мағлуб бўлган. Уйдаги баҳсларда тўплар нисбати 10-4.

"Насаф" уй ўйинларида 10 очкони қўлга киритган. Факт: "Насаф" Суперлиганинг охирги 5та ўйинида фақат бир бор ғалаба қозонди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари сафарда "Металлург"дан 2:0 ҳисобида устун келишди.

"Локомотив" шу пайтгача меҳмонда 8та ўйин ўтказган бўлиб, шундан 2тасида ғалаба қозонган. Бир бор дуранг қайд этилган бўлса, 5 марта имконият бой берилди. Сафар беллашувларида "Локо"нинг тўплар нисбати 7-14.

Факт: "Локомотив" сафарда охирги уч турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бугун "темирйўлчилар" ушбу нохуш анъанага барҳам беришга ҳаракат қилиб кўришади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию