Суперлига. "Локомотив" Қаршида "Насаф"дан реванш олишга ҳаракат қилиб кўради (превью)

Суперлиганинг 17-турида “Насаф” ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасини қабул қилади. Учрашув 29-август куни соат 19:00 бошланади.

Қаршиликлар биринчи даврада Тошкентда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Учрашувдаги ягона голга Суҳроб Нуруллоев муаллифлик қилган.

Қуйида “аждарлар”нинг “темирйўлчилар”га қарши ўтган беллашувларига оид статистикаси билан танишишингиз мумкин:

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 35 бор куч синашишган. Устунлик “аждарлар” томонида. Бўлиб ўтган 16 учрашувда "насафчилар", 13 ўйинда эса “темирйўлчилар” зафар қучишган. 6 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 46:38 "аждарлар" фойдасига.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар бир хил кўринишда: “Насаф” – “Локомотив” 5:2, “Локомотив” – “Насаф” 5:2.

Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

02.04.2022: Локомотив — Насаф 0:1
27.11.2021: Насаф — Локомотив 1:3
30.07.2021: Локомотив — Насаф 2:0
03.12.2020: Насаф — Локомотив 0:0
27.08.2020: Локомотив — Насаф 0:4

 

 

"Насаф" футбол клуби матбуот хизмати

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию