Суперлига. "Навбаҳор" - "Локомотив": Энг йирик ҳисоб ёдингиздами?

Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилади.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларининг Суперлига (олий лига) ўйинларида ўзаро 38 марта куч синашишган. Мазкур баҳсларнинг 20 тасида “темирйўлчилар” зафар қучишган бўлса, 13 та учрашувда “лочинлар” ғалаба қозонишган. Яна 5 та ўйинда эса жамоалар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбатидаги кўрсаткич – 58-48, “Локомотив” фойдасига.  

Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинларидаги энг йирик ҳисоб 2016 йили қайд этилган бўлиб, унда “темирйўлчилар” ўз майдонларида 5:0 ҳисобида зафар қучишган.

“Лочинлар”нинг “Локомотив” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2007 йили Наманганда қайд этилган бўлиб, унда “Навбаҳор” 6:2 ҳисобида зафар қучганди.

Ўзаро баҳсларда тошкентликлар 65, наманганликлар эса 44 очкони қўлга киритишган. 

Превью. Навбаҳор Локомотив ўйинига

“Навбаҳор” – “Локомотив” жамоалари ўртасида шу кунгача Наманганда ўтказилган 19 та учрашувнинг 10 тасида “лочинлар” зафар қучишган, 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган ҳамда 6 та баҳсда “темирйўлчилар” ғалаба қозонишган. Намангандаги ўйинлардаги тўплар нисбати 31–21, “Навбаҳор” фойдасига.   

Сўнгги  уч йилдаги ўзаро учрашувлар тарихи:

2020 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” – 2:0 (0:0)

Голлар: А.Аҳмедов (64- пен.), И.Голбан(88).

“Локомотив” – “Навбаҳор” – 1:0 (0:0)

Гол: А.Ўлмасалиев (65).

2021 йил

“Локомотив” – “Навбаҳор” – 1:2 (1:1)

Голлар: Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (36-пен.) - Азимжон Аҳмедов (13-пен.), Эҳсони Паншанбе (75).

“Навбаҳор” – “Локомотив” – 1:0 (0:0)

Гол: Иброҳим Ғанихонов (90+5).

2022 йил

“Навбаҳор” – “Локомотив” – 2:0 (0:0)

Голлар: Зоран Марушич (57), Элгужа Григалашвили (72).

“Локомотив” – “Навбаҳор” – 0:2 (0:0)

Голлар: Зоран Марушич (64, 76).

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Локомотив” баҳси 5 май куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 18:00 да старт олади.   

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию