Сув полоси. Тошкент Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади

Жорий йилнинг 25-29 октябрь кунлари пойтахтимиздаги Республика олий спорт маҳорати мактабининг сузиш ҳавзасида сув полоси бўйича 2008-2009-йилларда таваллуд топган спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Мазкур мусобақада Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм, Наманган, Фарғона ва Сирдарё вилоятларидан келган жами 16 та жамоа ( 11 та эркаклар ва 5 та аёллар) совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Эркаклар ўртасидаги мусобақалар икки гуруҳда бўлиб ўтади. “А” гуруҳидан Наманган, Фарғона вилоятлари, шунингдек, РОСММ, “Гермес” ва Тошкент шаҳар Яккасарой тумани жамоалари ўрин эгаллашган бўлса, “В” гуруҳидан Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё вилояти, ОЗИБЎСМ, шунингдек, Тошкент шаҳар Яккасарой ва Юнусобод тумани спорт мактабларининг жамоалари жой олишган.

Қизлар жамоалари ўртасидаги мусобақаларда Тошкент шаҳри, Наманган, Хоразм вилоятлари, Хоразм шаҳри ва “Гермес” клуби совринли ўринлар учун баҳсларга киришадилар.

Қуйида 1-турда ўзаро куч синашадиган жамоалар берилган:

Қизлар жамоалари

Хоразм вилояти – “Гермес”

Хоразм ш. – Тошкент ш.

Ўсмирлар жамоалари

Наманган вилояти – “Гермес”

РОСММ – Фарғона вилояти

Юнусобод тумани спорт мактаби– Қорақалпоғистон Республикаси

Тошкент ш. – ОЗИБЎСМ

Сирдарё вилояти – Яккасарой тумани спорт мактаби

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!