Сув полоси. Вакилларимиз бугун Жаҳон чемпионатидаги учинчи ўйинни ўтказади

Сербия пойтахти Белград шаҳрида сув полоси бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Дастлабки турда кувайтлик уотерполчиларни йирик ҳисобда мағлуб этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иккинчи турда Венгрия термасига 4:31 имкониятни бой берди. 

Ўзбекистон терма жамоаси йигитлари 3-турда Қозоғистонга қарши баҳс юритишади. Ушбу учрашув бугун, 14 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ўзбекистон сузиш федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!