Тен Хаг МЮга ўтиши кутилаётган Де Йонг трансфери ҳақида маълумот берди

Нидерландия терма жамоаси ва "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Френки Де Йонгнинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ "қизил иблислар" бош мураббийи Эрик Тен Хаг бу трансфер барбод бўлгани ҳақида маълумот берди. 

"Ярим ҳимоя чизиғида Де Йонг ва Каземиро бўлиши керак эди. Улар бир-бири билан ажойиб жуфтлик ҳосил қилган бўларди. 

Агар сиз "Аякс"даги каби ўйин кутаётган бўлсангиз, Френки айнан шу типдаги футболчи. Бироқ биз ҳар доим ҳам ўзимиз истаганларимизга эриша олмаймиз!", - деди нидерландиялик мутахассис.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию