Теннис кубоги. Дэвис кубоги саралашида АҚШ терма жамоасига имконият бой берилди

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дэвис кубогининг жаҳон саралаш босқичи доирасида АҚШ терма жамоасига қарши иккинчи кунги беллашувларини ўтказди.

Жуфтлик баҳсидаги ғалаба меҳмонларни кейинги босқичга олиб чиқди. Шундан сўнг амалда ўйин тақдирига таъсир ўтказмаса ҳам 17 ёшли ҳамюртимиз Амир Милушев жаҳон тасниф жадвалида 93-ўринни эгаллаб турган Денис Кудла билан баҳс олиб борди ва икки сетда (6:7, 4:6) имкониятни бой берди. 

Сергей Фомин – Маккензи Макдоналд 4:6, 1:6

Ҳумоюн Султонов – Томми Паул 1:6, 6:7

Фомин / Файзиев – Крайчек / Рам 2:6, 4:6

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!