Тео Эрнандес фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин

"Милан" ҳимоячиси Тео Эрнандес ёзги трансфер ойнасида клуб рўйхатини ўзгартириш имкониятига эга. "Relevo" нашри хабарига кўра, 26 ёшли футболчига "Бавария" ва Англия Премьер-лигаси клублари қизиқиш билдирмоқда.

Эрнандес "Милан"да 2019 йилнинг ёзидан буён ўйнамоқда. Ўшандан бери франциялик фулбек россонерилар сафида 205 та расмий ўйин ўтказиб, 29 та гол урди ва ўз шерикларига 38 та голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали 26 ёшли ҳимоячини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” ҳозирда А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!