Тимур Кападзе: Биз рақибларимизни ҳурмат қиламиз

Ўзбекистон U23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Осиё кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди

Мусобақа ҳақида:
— Ассалому алайкум. Авваламбор, барча жамоаларни мусобақа бошланиши билан табриклайман. Турнирни ўз уйида қабул қилаётган Қатарга ҳам миннатдорчилик билдираман. Барча футболчиларим соғ-саломат, биз мусобақага тайёрмиз. 

Тайёргарлик ҳақида:
— Ушбу мусобақага узоқ муддат тайёргарлик кўрдик. Олдимизга юксак вазифа қўйилган. Бу йўлда бор имкониятимизни ишга соламиз. Бунинг учун футболчиларимизда иқтидор ва маҳорат етарли. 

Рақиблар ва Малайзияга қарши ўйин ҳақида:
— Албатта, ҳар бир жамоа турнирни яхши бошлаб олишга ҳаракат қилади. Биз рақибларимизни ҳурмат қиламиз. Осиё кубогида кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Бироқ айтганимдек, бизда ўз олдимизга қўйилган вазифамиз бор. 

Илк ўйиндаги мотивация ҳақида:
— Бу биз учун биринчи мусобақа эмас, бизда бу борада тажриба бор. Алоҳида мотивациянинг кераги йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
16/04/2024 18:52
Омад,Узбекистон -u 23 га.Чемпион булиб кайтасизлар,иншааллох. АМИЙН
&
Sports 55
16/04/2024 15:20
Иншаллох ёруг юз билан кайтинглар