Токио-2020. Ўзбек спортчиларининг 5 август кунги иштироки қандай бўлди?

Ассалому алайкум, муҳтарам спорт ихлосмандлари! Токио шаҳри мезбонлик қилаётган Олимпия ўйинларининг энг сўнгги янгиликларини эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз. Бугун, 5 август куни 8 нафар юртдошимиз ўз юришини бошлайди. Кун давомида уларнинг натижаларини онлайн ёритиб борамиз! Янгиликларни SPORTS.uz сайти орқали кузатиб боринг!

17:20. Замонавий бешкураш. Екатерина Воронина Токио Олимпиадасидаги ўз иштирокини якунлади. Мусобақа сўнгида 800 метрга югуриш баҳсларида иштирок этган вакиламиз марра чизиғига 2:09.73 дақиқада етиб келди ва 969 баллни қўлга киритди. Шундай қилиб, ҳамюртимиз умумий ҳисобда 12-поғонани банд этди.


16:17. Жавраил Шапиев бронза медалидан маҳрум бўлди. Россиялик Артур Наифонов вакилимизни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва шоҳсупага кўтарилиш имкониятини қўлга киритди.

16:14. Илк 3 дақиқаликдан кейин ғалаба россиялик спортчи томонда бўлиб турибди. Ҳисоб 2:0. Бироқ спортчимизда вазиятни ўнглаш учун яна 3 дақиқа мавжуд.

16:11. Жавраил Шапиевнинг россиялик Артур Наифоновга қарши бронза медали учун баҳси бошланди! Омад ёр бўлсин, Жавраил!


15:30. Замонавий бешкураш. Ҳамюртимиз Александр Савкин қиличбозлик баҳсларида 35 та жанг ўтказди. Мазкур беллашувларнинг 7тасида вакилимизнинг қўли баланд келган бўлса, 28та жанг рақиб фойдасига ҳал бўлди. Шу тариқа, Савкин 36 спортчи ичида сўнгги поғонада кетмоқда. Энди Александр ўз юришини эртага давом эттиради.


14:35. Эркин кураш. Абдураҳмоновни чорак финалда мағлубиятга учратган Заур Сидаков финал остонасида қозоғистонлик Данияр Кайсанов устидан 11:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ҳал қилувчи босқичга йўл олди. Бу билан ҳамюртимиз бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди. Яъни, вакилимиз кетма-кет икки беллашувда ғалаба қозонган тақдирда, Ўзбекистон ҳисобига навбатдаги медални ёздириб қўйиши мумкин.

sidakov


12:00. Замонавий бешкураш. Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Алисэ Фахрутдинова дастлаб, спортнинг қиличбозлик тури бўйича ўз юришини бошлади. Вакиламиз 35 жангдан 16 тасида ғалабага эришди ва ўз ҳисобида 196 очко ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Ҳозирча, Фахрутдинова 22-ўринда бормоқда.

алисе фахрутдинова

10:06. Ҳамюртимиз учинчи уринишидан кейин 49,15 метр натижани қайд этди. Бу деганинг унинг биринчи 49,88 метр уриниши инобатга олинади. Шунингдек, унинг найза улоқтиришдаги тўплаган балли 858ни ташкил этди.

воронина2

09:58. Воронина иккинчи уринишидан сўнг найзани 47,42 метр масофага улоқтира олди. Унинг ўрни эса ҳамон бешинчи.

09:49. Илк уринишни муваффақиятли амалда оширган вакиламиз 49,88 метр натижани қайд этди ва онлайн жадвалда 5-поғонада кетмоқда.

09:40. Кўпкураш. Екатерина Воронина кўпкурашнинг найза улоқтириш баҳсларида ўз юришини бошлади.


09:13. Асосий вақт якунига кўра Заур Сидаков 13:6 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди. Агар у финал йўлланмасини қўлга киритса, вакилимизда бронза медали учун курашиш имконияти пайдо бўлади.

бекзод абдураҳмонов2

09:08. Биринчи раундни россиялик спортчи 6:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этди. Бизда 3 дақиқа бор. Уйғониш керак, Бекзод!

09:05. Абдураҳмоновнинг чорак финал босқичидан ўрин олган жанги бошланди! Омад ёр бўлсин!

08:20. Ажойиб ғалаба! Абдураҳмонов нимчорак финал босқичидан ўрин олган баҳсда Пуэрто-Рико вакилини 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратди! Энди ҳамюртимизга чорак финалда россиялик Заур Сидаков рақиблик қилади.

бекзод абдураҳмонов1_1

08:15. Биринчи раунддан кейин вакилимиз 6:0 ҳисобида олдинда бормоқда. Шундай давом этиш лозим!

08:12. 74 кг вазнда гиламга чиқадиган вакилимиз Бекзод Абдураҳмоновнинг Пуэрто-Рико шарафини ҳимоя қилаётган Франклин Гомесга қарши 1/8 финал босқичидан ўрин олган жангги бошланди.


07:19. Энди Жавраил Шапиев бевосита медаль учун баҳсда россиялик Артур Наифоновга қарши кураш олиб боради. Маълумот учун, унинг рақиби 3 карра Европа чемпиони ҳисобланади. Кўриниб турибдики, вакилимизни жуда жиддий синов кутиб турибди.

07:16. Абдуллаев муддатидан аввал океанортидан ташриф буюрган рақибига 1:11 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнир билан хайрлашди.

ғулом абдуллаев

07:13. Яна бир эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаев АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Патрик Гилманга қарши ўтиш баҳсида гиламга чиқди. Омад, Ғуломжон!

07:12. Шапиев швейцариялик Стефан Райхмутни 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва  бронза медали учун кураш олиб борадиган бўлди!


07:04. Енгил атлетика. Хушхабар! Сафина Садуллаева 1,95 метр баландликни забт этди ва финал босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди!


жавраил шапиев

07:03. Биринчи раунддан кейин вакилимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонмоқда. Бўшашма!

07:00. Эркин кураш. 86 кг вазнда бронза медали учун ўтиш баҳсида иштирок этаётган Жавраил Шапиев швейцариялик Стефан Райхмутга қарши гиламга чиқди. Омад, Жавраил!


06:55. Бехато одимлаётган Садуллаева афсуски 1,95 метр баландикка келганда планкадан ошиб ўта олмади. Лекин унда имконият сақланиб қолади.

сафина садуллаева

06:45. Афсуски, 4 карра Олимпиада иштирокчиси Светлана Радзивил учинчи уринишда ҳам 1,93 метр баландликни забт эта олмади ва турнир билан хайрлашди.

06:39. Радзивил 1,93 метр баландликка бўлган иккинчи уринишини ҳам муваффақиятсиз якунлади. Лекин ҳамон имконият бор.

06:33. Яшавор! Сафина ўзининг тўртинчи уринишида 1,93 метр баландликка ўрнатилган планкадан ошиб ўтди! Барча уринишларини муваффақиятли якунлаётган вакиламиз онлайн жадвалда 1-ўринда бормоқда.

06:28. Радзивил тўртинчи уринишда 1,93 метр баландликни забт эта олмади. Бироқ кураш давом этади, унда ҳали имконият бор... 

радзивил

06:13. Ажойиб! Радзивил учинчи уринишда 1,90 метрли планкадан сакрай олди ва курашни давом эттиради!

06:05. Кўпкураш. Воронинанинг учинчи уринишидан кейинги натижаси 5,94 метрни ташкил этди ва унинг иккинчи натижаси - 6,11 метр танлаб олинадиган бўлди. Айни дақиқаларга келиб, ўз гуруҳида вакиламиз 3-поғонани банд этиб турибди. Унинг ҳисобида узунликка сакраш баҳсларидан кейин 883 балл мавжуд. Энди Воронина Тошкент вақти билан 09:40дан бошлаб найза улоқтириш баҳсларида ўз иштирокини давом эттиради.

воронина

06:02. Афсуски, Радзивил 1,86 метрга бўлган иккинчи уринишини ҳам муваффақиятсиз якунлади.

05:58. Садуллаева ўзининг иккинчи уринишида 1,90 натижасини қайд этди ва 3 спортчи билан биргаликда ўз гуруҳида қўшҳокимлик қилмоқда.

05:52. Радзивил учинчи уринишида 1,90 метр баландликни забт эта олмади. Аммо ҳали кураш давом этади...

gettyimages-1234466167-2048x2048

05:40. Кўпкураш. Екатерина Воронина узунликка сакраш баҳсларининг биринчи уринишидан кейин 5,98, иккинчи уринишдан сўнг эса 6,11 метр натижа қайд этиб, ўз гуруҳида 2-поғонада бормоқда.

05:35. Сафина Садуллаева ўзининг илк уринишидаёқ 1,86 метр баландликка сакрашга муваффақ бўлди. Ажойиб старт!

gettyimages-1332405404-1024x1024

05:29. Радзивил иккинчи уринишдан кейин 1,86 метр баландликдаги планкан забт этди ва онлайн жадвалда пешқадамга айланиб олди!

05:12. Енгил атлетика. А гуруҳида баҳсларга киришган Светлана Радзивил бирин уринишдан кейин 1,82 метр баландликка сакрай олди. Муваффақиятли старт!


Қуйида ушбу спортчилар ва уларнинг иштирок этиш вақтлари билан танишиб олишингиз мумкин:

  1. Сафина Садуллаева (енгил атлетика, аёллар, баландликка сакраш “А” гуруҳ) – 05:10
  2. Светлана Раздивил (енгил атлетика, аёллар, баландликка сакраш “B” гуруҳ) – 05:10
  3. Екатерина Воронина (кўпкураш, аёллар “А” гуруҳ) – 05:40
  4. Ғуломжон Абдуллаев (эркин кураш, эркаклар -57 кг) – 07:00
  5. Жавраил Шапиев (эркин кураш, эркаклар -86 кг) – 07:00
  6. Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш, эркаклар -74 кг) – 07:50
  7. Алисэ Фахрутдинова (замонавий бешкураш, аёллар, саралаш) – 09:00
  8. Екатерина Воронина (кўпкураш, аёллар “А” гуруҳ) – 09:40
  9. Александр Савкин (замонавий бешкураш, эркаклар, саралаш) – 12:30

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Исомиддин
05/08/2021 11:22
Бечора козок боксчисига рахмим келди , биринчи раундни ютказди тугри, аммо кейинги раундларни яккол ютди ! Бокс мусобакаларини кузатиб шуни айтаманки собик иттифок боксчиларига нисбатан судьялар тулик нохаклик килишмокда ! Баходир олтин медаль учун 100 % натижа курсатишинг керак !!! 66/33 хам савол остида колиши мумкин..
Anvar Abduazizov
05/08/2021 06:57
Robina atina mil ladunka rohmatan va xayi lana min amrina roshada robbishroh min sodriy va yasir liy amriy.
Anvar Abduazizov
05/08/2021 06:55
Alloh o‘zi qo‘llasin inshaalloh