Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионатида юртимиз шарафини кимлар ҳимоя қилади?

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1–10 феврал кунлари Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Таъкидлаш керакки, пойтахтимиз мезбонлик қиладиган қитъа биринчилиги Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари лицензияси учун муҳим рейтинг очколари тақдим этиши билан янада аҳамиятлидир.

Осиё чемпионатида қитъанинг 34 та мамлакатидан 239 нафар спортчи (136 нафар эркаклар, 103 нафар аёллар) 20 та вазн тоифасида (10 та эркаклар, 10 та аёллар) иштирок этиши режалаштирилган.

Осиё чемпионатида қуйидаги спортчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади:

Эркаклар:
-61 кг Адхамжон Эргашев
-67 кг Диёрбек Рўзметов
-73 кг Муҳаммадқодир Тоштемиров
-73 кг Достон Ёқубов
-89 кг Сарвар Зафаржонов
-89 кг Нурсултан Есбергенов
-102 кг Акбар Жўраев
-109 кг Шарофиддин Амриддинов
-109 кг Руслан Нурудинов
+109 кг Рустам Жангабаев

Мураббийлар: Баҳром Мендибоев, Жўра Зоиров

Аёллар:
-45 кг Муниса Одилова
-49 кг Жамила Панфилова
-59 кг Нигора Абдуллаева
-59 кг Людмила Элифтерияди
-64 кг Озода Хожиева
-64 кг Шахноза Жабборова
-71 кг Машхура Рустамова
-81 кг Ригина Адашбаева
-87 кг Нигора Сувонова
+87 кг Турсуной Жабборова

Мураббийлар: Артур Эмирян, Нурулло Тогоев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!