Уайлдер ва Жошуа жангининг аниқ санаси маълум!

  • 14 декабрь, 2023, 17:32
  • 0
  • Бокс

ESPN маълумотларига кўра, оғир вазн тоифаси вакиллари Энтони Жошуа(26-3, 23 КО) ва Деонтей Уайлдер(43-2-1, 42 КО) бўлажак жанг санасини келишиб олишди. Жангчиларнинг 9 март куни рингга кўтарилиши кутилмоқда. Баҳс Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 23 декабрь куни Жошуа ва Уайлдер турли рақибларга қарши бокс оқшомида жанг ўтказади. Уайлдер рингда Жозеф Паркер билан учрашса, Жошуа Отто Валлин билан жанг қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!