Уорд-Проуз АПЛга қайтиши мумкин эди

Чемпионшипга тушиб кетган "Саутгемптон"ни бир қатор футболчилар тарк этмоқда. Улар орасига Жеймс Уорд-Проуз ҳам қўшилиши мумкин эди. 

Ярим ҳимоячи учун "Вест Хэм" таклиф билан чиқди. Унга кўра, "болғачилар" 30 миллион фунт тўламоқчи эди. Аммо бу таклиф рад қилинди, дея хабар бермоқда "Sky Sports" нашри. Лондон клуби 40 миллион фунт истамоқда. Томонлар келишиш эҳтимоли паст.

Маълумот учун, "Вест Хэм" Деклан Райсга ўринбосар изламоқда. Вариантлар орасида "Ювентус" вакили Денис Закария ҳам бор. 

 

Comments

You must be logged in to commet!