Варди бошчилигидаги "Лестер" Чемпионшип ғолиблигини қўлга киритди!

Чемпионшип 45-туридан ўрин олган "Престон" - "Лестер" ўйинида меҳмонлар йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди. "Тулкилар" сафида икки голга Жейми Варди муаллифлик қилган бўлса, яна бир голни Кейси Макатер киритди. 

Шу тариқа, очколари сонини 97 тага етказиб қўйган Энзо Мареска шогирдлари чемпионат тугашига бир тур қолганида ғолибликни расмийлаштирди. Иккинчи ва учинчи ўриндаги "Лидс" ва "Ипсвич" ҳисобида 90 очко мавжуд. Шунга қарамай, "Ипсвич" битта кам ўйин ўтказган бўлса ҳам барибир "Лестер"га тенглаша олмайди. 

Эслатиб ўтамиз, Чемпионшипдан 1 ва 2-ўринни қўлга киритган клуб тўғридан-тўғри АПЛга йўл олади. 

  • England - Championship
  • Regular Season

Preston North End

Finished
0 : 3

30.04.2024 00:00

Leicester City

  • Jamie Vardy  36'
  • Jamie Vardy  52'
  • K. McAteer 67'

Comments

You must be logged in to commet!