Венгриядан хушхабар! Иродахон Рустамова ҳам Париж-2024 Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди!

Хабар берганимиздек, шу кунларда Венгриянинг Сегед шаҳрида пара каное бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 

Ҳозиргина аёллар ўртасида яна бир вакилимиз мусобақада муваффақиятли иштирок этди. ВЛ2 классида стартга чиққан Иродахон Рустамова 01:04.60 сония натижа билан 5-ўринни эгаллади ва Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди. 

Ушбу натижадан сўнг Паралимпиячиларимизнинг Париж-2024 Паралимпия ўйинларига қўлга киритган лицензиялари сони 35 тага етди. Венгриядаги Жаҳон чемпионати эса 11 майга қадар давом этади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию